Линклар

Шошилинч хабар
04 август 2025, Тошкент вақти: 20:06

Қулоғи кесилган ва калтакланган гумонланувчилар. «Крокус» ҳужуми бўйича суд бошланди.


2024 йил 22 март куни “Крокус Сити Холл” кўнгилочар мажмуасида террорчилик ҳужуми пайтида йирик ёнғин чиқди. Ушбу ҳужум натижасида 140 дан ортиқ инсон ҳалок бўлди.
2024 йил 22 март куни “Крокус Сити Холл” кўнгилочар мажмуасида террорчилик ҳужуми пайтида йирик ёнғин чиқди. Ушбу ҳужум натижасида 140 дан ортиқ инсон ҳалок бўлди.

2024 йил март ойида Москва яқинидаги “Крокус Сити Холл” кўнгилочар марказида содир этилган қонли террорчилик ҳужуми бўйича, жумладан Тожикистон фуқаролари бўлган бир неча шахсларни ўз ичига олган 19 нафар гумонланувчи устидан суд жараёни 4 август куни бошланди. Ушбу воқеа Марказий Осиёлик муҳожирларга нисбатан танқид ва салбий муносабатлар кучайишига сабаб бўлди.

2024 йил март ойидаги ҳужумда 140 дан ортиқ инсон ҳалок бўлган ва 550 нафардан зиёд киши жароҳат олган. Бу сўнгги йилларда Россияда содир этилган энг даҳшатли террорчилик ҳужумларидан бири ҳисобланади. Масъулиятни асосан Марказий Осиёликларни ўз сафига ёллайдиган "Исломий Давлат – Хуросон" (ISIS-K) гуруҳи ўз зиммасига олган.

Суд ҳужжатларига кўра, ҳужум пайтида тўғридан-тўғри иштирок этган тўрт нафар гумонланувчи — барчаси Тожикистон фуқароси — ҳамда уларнинг 15 нафар ҳамтоғлари террорчиликка ёрдам бериш, тайёрлаш, ташкил қилиш ва унда иштирок этиш айбловлари билан жавобгарликка тортилмоқда.

Мазкур ишни Қўшилган Ғарбий ҳарбий округнинг Иккинчи ҳарбий суди таркибидаги уч нафар судьядан иборат ҳайъат кўриб чиқмоқда. 4 август куни суд очиқ эшитувда бошланган бўлса-да, мутахассислар фикрича, асосий далиллар кўриб чиқиладиган асосий муҳокамалар ёпиқ эшитувларда ўтказилиши мумкин.

Ҳуқуқ фаоллари суд жараёни адолатли ўтмаслигидан хавотир билдирмоқда. Улар таъкидлашича, ҳужумдан бир кун ўтиб қўлга олинган тўрт гумонланувчининг танасида қийноқ излари бўлган — улардан бири, маълумотларга кўра, қулигидан айрилган.

“Нормал, демократик давлатларда бундай ҳолат бўлмас эди — одамлардан террорчиликка оид айбловлар бўйича иқрор сўзлар калтак билан чиқариб олинади, ҳукумат эса буни яширишга ҳам уринишмайди”, — деди инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Каримжон Ёров “Озодлик” радиосига берган интервьюсида.

Migrants Beaten In Moscow Cafe Amid Ongoing Crackdown On Central Asians
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:48 0:00

2024 йил март ойида содир этилган “Крокус Сити Холл”даги террорчилик ҳужумида иштирок этган гумонланувчилар — судга биринчи марта чиқарилган пайтда калтаклангани ва қийноқлар излари борлиги кўринган — уларнинг миллатидан келиб чиққан ҳолда Россияда Марказий Осиёликларга нисбатан кескин салбий муносабатларнинг кучайишига туртки берди. Бу воқеадан сўнг мамлакат бўйлаб этник белгиларига қараб танлаш, асоссиз қўлга олишлар, ҳамда миллатчи гуруҳлар томонидан зўравонлик ва шафқатсизлик ҳолатлари кескин кўпайди.

2024 йил ёзида Россия ҳукумати қонунчиликка ўзгартиш киритиб, полицияга суд қарори талаб қилинмасдан муҳожирларни мамлакатдан чиқариш ваколатини берди.

Шу билан бирга, Human Rights Watch (HRW) ташкилотининг 2025 йил март ойида эълон қилган ҳисоботида, Славян келиб чиқишига эга ёшлар томонидан қурилиш, хизмат кўрсатиш ва коммунал хўжалик соҳаларида ишлаётган Марказий Осиёлик ишчиларга қарши тизимли равишда жисмоний зўравонликлар амалга оширилаётгани аниқ видеоязувлар билан тасдиқлангани таъкидланган.

“Бу ксенофоб ҳаракатлар жамоатчилик танқидига учраши ўрнига, Россия расмийлари уларни кўз юмиб кузатмоқда ва аксинча, Марказий Осиёлик муҳожирларга босимни янада кучайтирмоқда”, — дейилади HRW ҳисоботида.

Россия иқтисодиёти меҳнат муҳожирларига, айниқса Марказий Осиё мамлакатларидан келувчи ишчиларга жиддий даражада таянади. 2024 йилда Россияда 3,3 миллионга яқин Марказий Осиёлик фуқаро меҳнат қилган.

Шунга қарамай, Россия расмийлари Марказий Осиёдан келаётган муҳожирлар устидан назоратни янада кучайтирмоқда. 2025 йил сентябридан бошлаб ҳукумат янги кенг қамровли назорат тизимини жорий қилишни режалаштирмоқда. У биометрик рўйхатдан ўтказиш, жойлашувни кузатиш ва полиция назоратини кучайтиришни ўз ичига олади. Бу дастур “миллий хавфсизлик ва ижтимоий тартиб” ниқоби остида Кремль томонидан миграцияга нисбатан назоратни қатъийлаштиришнинг навбатдаги босқичи сифатида баҳоланмоқда.

“Крокус Сити Холл”даги ҳужум, қурбонлар сони бўйича, 2004 йилда Беслан мактабида содир этилган фожиадан сўнг Россияда кузатилган энг даҳшатли террорчилик акти бўлди. Бесланда ўша пайтда 333 киши, шулардан кўпчилиги болалар, ҳалок бўлган эди.

XS
SM
MD
LG